«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Интер Майами» сафига ўтиши мумкин.
АҚШ клуби хўжайини Дэвид Бекҳэм 37 ёшли футболчи билан трансферни муҳокама қилган. Португалиялик январь ойида «Интер Майами»га ўтиш эҳтимоли бор, дея хабар беради Педру Алмейда.
Ҳозирда «Интер Майами» шарқий конференция жадвалида 5-ўринда бормоқда.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Роналду борасида фойдали таклиф ололса, уни январда қўйиб юборишга тайёрлиги хабар қилинганди.
Изоҳ (0)