«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти матбуот анжуманида Эрлинг Ҳоланд ҳақидаги берилган саволга жавоб беришдан бош тортди.
«Хетафе»га қарши матбуот анжумани вақтида журналистлар мадридликлар устозидан Ҳоланднинг шартномасида «Реал»га ўтиши ҳақидаги банд борлиги ҳақида сўраганида: «Узр, Ҳоланд ҳақида гапирмайман», — дея саволга жавоб бермаган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳам Эрлингнинг шартномасида бундай банд борлигини рад этган.
Изоҳ (0)