«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
24 ёшли футболчи гуруҳ босқичи 3-турдан ўрин олган «Омония»га қарши ўйинда (3:2) дубль қайд этди.
Ушбу соврин учун Рэшфорддан ташқари Коди Гакпо («ПСВ», 2 та гол ва битта ассист), Виссам Бен-Йеддер («Монако», дубль) ва Каку Гелор Канга («Црвена Звезда», дубль) каби футболчилар кураш олиб борган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)