Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Туркияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати ярим финалида мезбонларга қарши майдонга тушди.
Ўзбекистон вакиллари Туркияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва финал йўлланмасини қўлга кирита олмади.
Иккинчи ярим финал баҳсида Ангола Гаити устидан 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Гуруҳ босқичида ўзбекистонликлар Польшани 3:1 ҳисобида, Испанияни 3:0 ҳисобида, Танзанияни эса 2:0 ҳисобида таслим этиб, плей-офф босқичига чиққан эди. Нимчорак финалда Колумбия терма жамоаси устидан 4:1 ҳисобида зафар қучган. Чорак финалда эса Италия 4:0 ҳисобида мағлуб этилганди.
Ампутантлар ўртасида Жаҳон Чемпионати
Ярим финал
7 октябрь, жума
Изоҳ (0)