Аргентина чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Химнасия»—«Бока Хуниорс» ўртасидаги баҳс полиция ҳаракатларидан сўнг содир бўлган тартибсизликлар туфайли тўхтатилган.
Учрашув ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан стадионга кириш жойига кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланганидан сўнг, 9-дақиқадаёқ тўхтатилган. Полиция чиптаси бўла туриб, стадионга кира олмай, ғазабланган мухлислар оқимини тинчлантириш учун шундай қилишга қарор қилган.
Полиция кўздан ёш оқизувчи газ билан биргаликда резина ўқлардан ҳам фойдаланган. Шу тариқа газ охир-оқибат футболчилар, мураббийлар штаби, ҳакамлар бригадаси, шунингдек, кириш жойига энг яқин трибунада жойлашган мухлисларга таъсир кўрсатган. Бош ҳакам Эрнан Мастранхело ўйиннинг 9-дақиқасидаёқ ҳуштак чалиб, учрашувни тўхтатишга қарор қилган.
Полициянинг ушбу хатти-ҳаракатлари оқибатида бир мухлис ҳалок бўлган. Мухлиснинг шахси аллақачон аниқланган — у 57 ёшли Цезарь Регейро бўлиб, стадионга яқин жойда содир бўлган воқеалар натижасида юрак хуружи ташхиси билан шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Изоҳ (0)