Европа Чемпионлар Лигасининг 3-тур якунларига кўра ҳафтанинг энг яхшилари аниқланди.
«Лейпциг» ҳужумчиси Андре Сильва ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Португалиялик футболчи «Селтик»ка қарши кечган баҳсда (3:1) иккита гол муаллифига айланди. У мазкур ўйинда жами 9 бор зарба йўллаган.
Сильвадан ташқари Анхель ди Мария («Ювентус»), Жуд Беллингҳем («Боруссия Д») ва Жованни ди Лоренцо («Наполи») каби футболчилар ушбу совринга даъвогарлик қилганди.
«ПСЖ» форварди Лионель Мессининг «Бенфика» дарвозасига киритган тўпи ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди.
Изоҳ (0)