Жиззах вилояти марказий деҳқон бозорида ўтказилган рейд тадбирида 18 ёшли қизнинг ёнидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Рейд тадбирида 18 ёшли қиз ички ишлар бўлимига олиб келиниб, шахсий тинтув қилинган. Текширув давомида ушбу фуқаронинг сумкасидан 40 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу дори воситалари кимдан олингани ўрганилган. Дорилар Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи 27 ёшли шахсдан олингани маълум бўлган. Ушбу шахс бошқарувидаги Lacetti автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда 21 дона кучли таъсир қилувчи дори топилган.
Ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)