Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Россиядаги ҳамкасби — Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.
ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, суҳбат давомида 15—16 сентябрь кунлари Самарқандда Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишининг якунлари муҳокама қилинди.
Давлатлараро ҳамкорликнинг, жумладан, Ўзбекистон ва Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация доирасидаги алоқаларнинг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Россиянинг икки ва кўп томонлама кун тартибидаги барча йўналишлар бўйича алоқаларни жадаллаштиришга тайёрлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)