Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг саккизинчи тўплами Россия фуқароларининг крипто активларига хизмат кўрсатишни тақиқлашни ўз ичига олади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Илгари активлари 10 минг еврогача бўлган крипто ҳамёнларга хизмат кўрсатишга рухсат берилган эди.
Россия фуқароларининг крипто ҳамёнлари, ҳисоблари ва крипто активларининг депозитарийларига, уларнинг умумий қийматидан қатъи назар, хизмат кўрсатиш тўлиқ тақиқланади, — дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.
Европа Иттифоқи 2022 йил апрель ойида қиймати 10 минг евродан ортиқ бўлган рус криптоактивларига хизмат кўрсатишни тақиқлаганди.
Мутахассислар шундан сўнг Россия фуқаролари ҳали ҳам фуқаролигини тасдиқлаши зарур бўлмаган бошқа юрисдиксияларда катта миқдорда ҳамён очиш ёки ундан фойдаланиш имкониятига эга эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ биткоин 12 минг долларгача пасайиши кутилаётгани ва криптовалюта бозорида вазият қандайлиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)