Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Севилья» бош мураббийи Хулен Лопетеги ўз лавозимидан озод этилди.

Фото: Twitter / «Севилья»

Фото: Twitter / «Севилья»

56 ёшли мутахассисни истеъфога чиқариш қарори Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида «Боруссия Д»га қарши кечган ўйиндан (1:4) сўнг чиқарилди.

Андалусияликлар клуби Ла Лига 7-туридан кейин 17-ўринда бормоқда ва бу ўйинларда фақат битта ғалабага эришди. Чемпионлар Лигасида эса «Боруссия»дан ташқари «Манчестер Сити»га ҳам йирик ҳисобда (0:4) ютқазганди.

Лопетеги «Севилья»ни 2019 йилнинг ёзидан бери бошқариб келаётганди.

Ўтган мавсум унинг қўл остидаги жамоа Ла Лигада 4-ўринни эгаллаганди. «Севилья» учинчи ўриндаги «Атлетико»дан бир очко, иккинчи ўриндаги «Барселона»дан эса бир очко кам тўплаган.

Хабарларга кўра, «Севилья» Лопетеги ўрнига Хорхе Сампаолини олиб келмоқчи. Аргентиналик мутахассиснинг сўнгги иш жойи «Марсель» бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди