Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Брендрейдинг асосида рўйхатдан ўтказилган «Биолан» товар белгисига берилган гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда

Фото: Интеллектуал мулк агентлги

Фото: Интеллектуал мулк агентлги

Россияда фаолият юритувчи «Б.К.Э.» тадбиркорлик субъекти Ўзбекистон Адлия вазирлиги Апелляция кенгашига мурожаат қилган. 

Унда «Биолан» товар белгиси брендрейдинг асосида «Қ.А.» МЧЖ номига рўйхатдан ўтказилгани ва ушбу товар белгисига берилган гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилиши лозимлиги билдирилган.

Апелляция кенгаши томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида «Биолан» товар белгиси «Б.К.Э» томонидан 1993 йилда Россияда рўйхатдан ўтказилгани аниқланган. 

Шунингдек, бугунги кунга келиб ушбу товар белгиси 30 дан ортиқ давлатлар, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Белорус, Молдова давлатларида ҳуқуқий муҳофазага олинган.

«Биолан» товар белгиси «Қ.А.» МЧЖ томонидан брендрейдинг асосида рўйхатдан ўтказилгани маълум бўлди. 

Апелляция кенгаши ушбу товар белгиси истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белги деган хулосага келиб, унга берилган гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топди.

Аввалроқ Tide брендининг контрафакти аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди