Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги қарори билан 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактабларда ягона мактаб формасини жорий этиш талаби бекор қилинганди. Маълум бўлишича, ягона мактаб формаси бутунлай бекор қилинмади.

Фото: «Дарё» / Севара Мирзараҳимова

Фото: «Дарё» / Севара Мирзараҳимова

Ҳужжатга кўра, давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб тўлиқ жорий этиш талаби бекор қилинди. Келгуси йилларда у босқичма-босқич жорий этилади.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг қайд этишича, айни пайтда ўқувчиларнинг ягона мактаб формасида келишлари ихтиёрийдир. Шу билан бирга ўқувчилар таълим муассасасига мактаб уставида белгиланган ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда кийинишлари лозим.

Ягона мактаб формаси талаби. Ўзи нималар бўлди?

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 2022/2023-ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан маълумот берганди. Унда 2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмаслиги ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаслиги қайд этилганди.

Шундай бўлса-да, бу борадаги ҳукумат қарорига ўзгариш киритилмай келинаётганди. Аммо вазир Бахтиёр Саидов 8 август куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида мактаб формасини жорий этиш кечиктирилиши бўйича тегишли қарорга тез орада ўзгаришлар киритилишини айтиб ўтган.

Мен ҳам вазир сифатида ҳукумат аъзоси ҳисобланаман. Мен ҳам халқ таълими вазири сифатида, ҳам ҳукумат аъзоси сифатида ўша баёнотни бердим. Баёнотни берганим кенг жамоатчиликнинг хоҳиш-иродаси ва вазиятдан келиб чиқиб қилинган баёнот эди.Тўғри, аввал қарор чиққан ва у кучга эга. Қайд этишим керак, Вазирлар Маҳкамасининг қарорининг лойиҳасини тайёрлаб, уни чиқариш учун озгина вақт талаб қилади. Шундан келиб чиқиб, албатта, баёнотда гапирилган гаплар Вазирлар Маҳкамасининг бошқа қарорлар лойиҳаси киритилганда, албатта, ўзининг аксини топади.

Бу ҳали қилинмади демоқчимасман, қилиниб бўлган, яқинда эшитасизлар. Яъни бу баёнот қонуний тарзда ҳужжатда ҳам акс этади, — деганди халқ таълим вазири Бахтиёр Саидов.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади