Ўзбекистонда оилаларнинг бахтлилик индикатори ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти ахборот хизмати раҳбари Манижа Баҳриева маълум қилди.
Қайд этилишича, институт томонидан халқаро бахтлилик индикаторларини ўрганиш ҳамда оилаларнинг бахтлилик индикаторини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди.
Бунда халқаро бахтлилик индикаторлари ҳамда Буюк Британия, Франция, Хитой, Бутан Қироллиги, Индонезия, Малайзияда жорий қилинган индекслар таҳлил қилинди. Таҳлил ва ўрганишлар натижасида оилаларнинг бахтлилик индикаторлари аниқланди. Бунда ўзбек миллатининг характери ва турмуш даражасидан келиб чиқиб субъектив ва объектив бахт кўрсаткичлари инобатга олинди.
Индикаторларни оилаларнинг бахтлилик даражасини аниқлашда муҳимлиги ва амалиётда самарадорлигини аниқлаш мақсадида Фарғона вилоятида тажриба синов ўтказилди. Барча таҳлил ва тажриба синов натижалари асосида оилаларнинг бахтлилик даражасини белгиловчи индикаторларни жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрланди ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.
Ўзбекистонда «оиланинг бахтлилик индикатори» ишлаб чиқилиши ҳақида 2021 йилнинг мартида «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг директори Нодира Эгамбердиева ҳам маълум қилганди. Шу мақсадда «Бахтиёр оила» веб-сайти яратилганди. Сайт бахтиёр оила қандай бўлиши, нима қилиш кераклигига қаратилган.
Изоҳ (0)