Навоий вилояти Хатирчи туманида фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хатирчи тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.Б. бошқа бир фуқаро У.ни икки минг доллар эвазига танишлари ёрдамида 7-сонли автобазага ҳайдовчи вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)