• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нобель кимларга ва нима учун берилади? Мукофотнинг тарихи ҳақида батафсил

    Нобель мукофоти дунёдаги энг нуфузли мукофот ҳисобланади. У жаҳон аҳамиятига молик мукофот, энг юқори баҳо, шунингдек, сезиларли ютуқларнинг расман тан олинишидир.

    Фото: dzen.ru

    Фото: dzen.ru

    Дунё мамлакатлари контекстида 1901 йилдан бери энг кўп мукофотларни АҚШ вакиллари олган. Ушбу давр мобайнида америкаликлар 380 дан ортиқ мукофотга сазовор бўлган. Буюк Британия рўйхатда иккинчи ўринни эгаллайди. Британияликлар ҳисобидан 133 та соврин бор. Улардан кейин Германия, Франция, Швеция ва бошқалар вакиллари туради. Жами бўлиб, жамғарма ташкил этилганидан буён 908 киши, шунингдек, 27 та ташкилот лауреатлар қаторига кирган.

    Мукофотнинг ўзи ҳақида сўз борганда, у швед олими, ихтирочи ва тадбиркор Альфред Нобелнинг мулки эканлигини таъкидлаш лозим.

    Фото: dzen.ru

    Фото: dzen.ru

    Айнан у ўзининг бутун бойлигини йиллар давомида инсоният тарихига алоҳида ҳисса қўшганларга топширилиши керак бўлган фонд яратиш учун васият қилган. Шу билан бирга, Нобель бу мукофотни қайси мамлакатда бўлишидан қатъи назар, таниқли олимлар, ёзувчилар ва жамоат арбобларига берилишини таъкидлаган.

    Альфред Нобель — ихтирочи, файласуф, тадбиркор

    Альфред Нобель 1833 йилда Стокгольмда туғилган бўлиб, ихтирочи ва саноатчи Эммануэль Нобелнинг ўғлидир. Отасининг ўзгармас ғайрати ва тадбиркорлик амбициялари кейинчалик Нобель оиласини Санкт-Петербургга олиб келди. У ерда Нобелнинг отаси торпедалар яратиш устида ишлаган ва тез орада портловчи моддалар яратиш бўйича тажрибалар билан қизиқиб қолган. Тез орада Эммануэль Нобелнинг ўғли Альфред ушбу тажрибаларга қизиқиб қолади. 17 ёшида у ўзини истеъдодли кимёгар деб эълон қилган.

    Фото: dzen.ru

    Фото: dzen.ru

    Шуниси эътиборга лойиқки, Альфред Нобелнинг ўзи ҳеч қандай олий ўқув юртини тамомламаган, аммо отаси унга топиб берган шахсий ўқитувчилари туфайли мукаммал таълим олган. Кейинчалик у Парижда ва АҚШда кимё бўйича таҳсил олди. Умрининг охирига келиб турли ихтиролар учун 355 та патент эгасига айланди. Нобель ўзининг ватани Швециядан ташқари Россия, Франция, Буюк Британия, Германия ва Италияда яшаш ва фаолият юритишга муваффақ бўлди. У беш тилда: рус, инглиз, немис, француз ва швед тилларини яхши билган. Қолаверса, у адабиётнинг зўр мухлиси бўлган, шеър ёзган, драмалар басталаган.

    Динамит ихтирочиси

    Фото: dzen.ru

    Фото: dzen.ru

    Нобель номи, биринчи навбатда, динамит ихтироси билан боғлиқ бўлиб, у Нобелнинг ҳаёти давомида қурилиш ва ҳарбий саноатда фаол қўлланила бошланган кучли портловчи моддадир. Альфред Нобель томонидан қўллаб-қувватланган ушбу ихтиро саноат даври двигателларидан бирига айланди. Муайян парадокс шундаки, Нобель портловчи моддалар ва замонавий қурол турларини ихтиро қилишга ҳисса қўшган ҳолда, бир вақтнинг ўзида тинчликсевар бўлган ва кучли қуролларнинг яратилиши инсоният томонидан муқаррар равишда қуроллардан воз кечишига олиб келишига иккиланишсиз ишонган. Кўпчилик Нобель ўзининг бутун бойлигини мукофотни таъсис этишга васият қилганига ишонади, чунки у ҳалокатли ихтироларда иштирок этгани учун ўзини айбдор санаган ва ўлимдан кейин ўз номини қайта тиклашни хоҳлаган.

    Нега айнан Норвегияда?

    Фото: dzen.ru

    Фото: dzen.ru

    Нобель ўз васиятномасида Тинчлик мукофоти Ослода берилишини таъкидлади, аммо у нима учун у ерда эканлиги ҳақида ҳеч қандай изоҳ қолдирмади. Кимлардир унинг танлови сабабини норвегиялик шоир Бёрнестерн Бёрнсоннинг истеъдодига қойил қолганлиги билан боғлаган. Норвегиялик шоир кейинчалик адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор ҳам бўлди, аммо бу версияни асослайдиган жиддий далиллар ҳали ҳам йўқ.

    1905 йилда австриялик баронесса Берта фон Суттнер Нобель Тинчлик мукофотига сазовор бўлган биринчи аёл бўлиб, у Австрия ва Германиядаги тинчлик ҳаракатидаги хизматлари учун мукофотни олган. Бундан ташқари, Берта Нобель билан яхши таниш эди, улар Альфред ҳаётининг охиригача самимий ёзишмаларни олиб боришган. Маълумки, айнан у ихтирочи Нобель мукофотининг ушбу номинацияда ҳам берилишини таъминлашга илҳомлантирган.

    Кейинчалик Теодор Рузвельт (1906), Мартин Лютер Кинг (1964), Тереза она (1979) Тинчлик учун Нобель мукофоти лауреатлари бўлишди. 1993 йилда эса ушбу номинация бўйича мукофот икки кишига топширилган: Нельсон Мандела ва Фредерик Виллем де Клерк.

    Номзодларни ким ва қандай танлайди?

    Нобель мукофотига даъвогарлар бир нечта илмий муассасалар томонидан танланади ва кўриб чиқилади. Айнан:

    Швеция Қироллик Фанлар академияси физика ва кимё бўйича Нобель мукофотларини бериш ҳуқуқига эга ва у ерда иқтисод бўйича Альфред Нобель хотира мукофоти совриндори ҳам танланади. Фанлар академияси 1739 йилда илм-фанни ривожлантириш ва кашфиётларни амалиётда қўллашга ёрдам берадиган мустақил ташкилот сифатида очилган. Ҳозирги вақтда Фанлар академиясида 450 нафар швед ва 175 нафар хорижий аъзолар бор.

    Швеция академияси адабиёт бўйича Нобель мукофотига номзодларни танлаш учун масъул бўлган алоҳида ташкилотдир. 1786 йилда асос солинган, умрбодга сайланадиган 18 аъзодан иборат.

    Фото: dzen.ru

    Фото: dzen.ru

    Каролинска институти қошидаги Нобель қўмитаси ҳар йили тиббиёт ва физиология соҳасида муҳим кашфиётлар қилганларга Нобель мукофотини топширади. Каролинска институти Швециядаги энг обрўли илмий тиббиёт муассасаси бўлиб, хориждаги илмий ҳамжамият ҳам уни ҳурмат қилади. Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти учун аризалар Каролинска институтининг 50 нафар профессори томонидан ўрганилади, улар ғолибларни ҳам танлайдилар.

    Норвегия Нобель қўмитаси «халқлар ўртасида биродарликни мустаҳкамлаш, армияларни қуролсизлантириш ва тинчликни мустаҳкамлашга» катта ҳисса қўшганларга бериладиган Тинчлик мукофотини топширишга масъулдир. Норвегия қўмитаси 1897 йилда ташкил этилган ва Норвегия парламенти томонидан тайинланган беш аъзодан иборат.

    Фото: dzen.ru

    Фото: dzen.ru

    Нобель қўмитасига номзодлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш муддати ҳар доим бир хил – 31 январь. Ҳар йили адабиёт, физика, кимё, тиббиёт ёки физиология, шунингдек, иқтисод бўйича Швеция Давлат банки томонидан 1968 йилда Альфред Нобель хотирасига бағишлаб тузилган мукофотга номзодлар рўйхатига 250 дан 300 тагача номзодлар киради. Уларнинг номи 50 йилдан ўтибгина оммага эълон қилиниши мумкин.

    Мукофот миқдори

    Фото: dzen.ru

    Фото: dzen.ru

    Дастлаб, Нобель мукофоти Альфред Нобель жамғармасининг йиллик даромади бўлиб, у беш йўналиш бўйича лауреатлар ўртасида тақсимланган. Бинобарин, ҳар йили Нобель мукофоти миқдори ҳар хил бўлган.

    Энди ҳеч ким Альфред Нобелнинг мулки қанчалик баҳоланганлигини аниқ айта олмайди, чунки оиланинг бойликлари дунёнинг турли мамлакатларидаги турли инвестицияларда чамбарчас аралашган.

    1981 йилда мукофот 1 миллион крон, 1986 йилда — 2 миллион, 1989 йилда — 3 миллион, 1990 йилда — 4 миллион, 1991 йилда — 6 миллион кронни ташкил этган. 1990 йилларнинг ўрталарида мукофот 7 миллионга ўсган бўлса, унинг охирига келиб 9 миллионга етди. 2001 йилдан бери мукофот роппа-роса 10 миллион швед кронасини ташкил қилди. Жорий йилда бу миқдор тўққиз миллион кронга ўзгартирилди, бу доллар билан ҳисобланганда 909 мингга яқин.

    Нобель мукофоти совриндорларининг энг «ажойиб» кашфиётлари

    Ҳар бир Нобель мукофоти совриндори, шубҳасиз, ўз соҳасининг энг яхшисидир ва у ҳаётнинг муайян соҳаларига ҳисса қўшганини инкор этиб бўлмайди. Бироқ кашфиётлари алоҳида эътиборга лойиқ одамлар ҳам бор. Демак, уларнинг исмларини эслаймиз:

    Вилгелм Рентген, 1901 йил «Ўз номи билан аталган ажойиб нурларни кашф этгани учун» физика бўйича Нобель мукофоти.

    Фото: dzen.ru

    Фото: dzen.ru

    Юмшоқ тўқималардан эркин ўтадиган, зичроқ ва қаттиқ тўқималардан деярли тўлиқ ушлаб туриладиган нурланиш травматик жарроҳликда мутлақо ажралмас диагностика воситасига айланди ва бошқа кўплаб соҳаларда қўлланилади.

    Макс Планк, 1918 йил энергия квантларини кашф этгани учун физика бўйича Нобель мукофоти. Бу кашфиёт физиканинг мутлақо янги соҳаси — квант механикасининг бошланиши эди.

    Фото: dzen.ru

    Фото: dzen.ru

    Алберт Эйнштейн, 1921 йил физика мукофоти «фотоэлектрик эффектнинг кашфиёти ва бошқа ишлари» учун.

    Фото: dzen.ru

    Фото: dzen.ru

    Алберт Эйнштейн гўё ўзига ўргатилган ҳамма нарсадан озод бўлгандек, коинотга биринчи марта қаради ва узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган ҳодисалар учун мутлақо янги тушунтиришларни кашф этди. У вақтнинг нисбийлиги ҳақидаги ғояни шакллантирди, Нютон қонунлари ёруғликка яқин тезликда ишламаслигини кўрди, у материя ва тўлқиннинг бир-бирига қандай оқишини тушунди, энергиянинг массага боғлиқлиги ҳақида тенгламани чиқарди. У келажак учун Гитлер ва Сталин, Калашников ва Гагарин, Гейтс ва Жобсларнинг бирлаштирилганидан кўра кўпроқ таъсир қолдирди.

    Энрико Ферми, 1938 йил Физика бўйича Нобель мукофоти секин нейтронлар таъсирида юзага келадиган ядро реакцияларини кашф этгани учун.

    Бу итальян физиги бор-йўғи 53 йил яшади, аммо бу вақт ичида у 6-8 та Нобель мукофоти учун етарли бўлган кўп ишларни қилди. Аммо Энрико Фермининг энг ҳайратланарли ихтироси дунёдаги биринчи ядро реактори бўлиб, у илгари назарий жиҳатдан асослаб берган эди.

    Александр Флемминг, 1945 йил физиология ёки тиббиёт бўйича пенициллин кашфиёти учун мукофот

    Сер Александр пенициллин асосидаги биринчи антибиотикни яратди.

    Жанжаллар, фитналар, терговлар

    Тортишувлар, умуман олганда, табиий жараён. Номзодлар ва лауреатларни танлаш бир неча бор қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Келинг, энг эсда қоларли мукофот интригаларини кўриб чиқамиз.

    Тинчлик посбони Гитлер

    Ҳа, тўғри ўқидингиз. Адолф Гитлер ҳақиқатан ҳам Нобель мукофотига номзод эди. Қайси соҳада? Тинчлик ўрнатиш масаласида, албатта. Аччиқ ҳазилга ўхшайди, аммо ҳолат дастлаб шундай эди. 1939 йилда Гитлернинг номзоди потенциал лауреат сифатида кўриб чиқилганда, бу ортиқ кулгили эмасди. Барчаси швед сиёсатчиси ва ҳуқуқшуноси Брадт сабабли. Айнан у Фюрер номзодини илгари сурган. Ҳазил тариқасида. Аммо қўмитада ўйин-кулги ва ҳазилга унчалик мойил бўлмаган одамлар иштирок этади ва улар бир мунча вақт геноцид сиёсатини олиб бора бошлаган одамнинг тинчлик ишига қўшган ҳиссасини жиддий кўриб чиқадилар. Яхшиямки, бу узоқ давом этмади. Ажабланиш тезда ғазабга айланди ва Гитлер номзодлар рўйхатидан чиқарилди.

    Шарт эмас, раҳмат!

    Кўпчилик Нобель мукофотини олишни катта шараф деб ҳисобласа-да, икки лауреат ундан воз кечган. Ҳеч қандай расмий мукофотни тан олмаган Жан Пол-Сарт 1964 йилда адабиёт бўйича Нобелни ҳам қабул қилмади. Ўн йил ўтгач, Ле Дук Тҳо Вьетнам урушини тугатишдаги фаолияти учун Генри Киссинжер билан Тинчлик мукофотини баҳам кўрган демаршга қўшилди. Тҳо «Тинчликкача ҳали узоқ», деб мукофотдан бош тортган.

    Мукофотни бекор қилиш

    Мукофот тарихидаги энг қоронғи эпизодлардан бири ҳам ўтган йили содир бўлди, ўшанда қўмита Адабиёт мукофотини бекор қилишга қарор қилган. Жанжал маркази академия аъзоларидан бири, фотограф Жан-Клод Арнонинг эри эди. 18 аёл фотографни таъқиб қилишда айблади. Фотосуратчи барча айбловларни рад этди. Шу билан бирга, академияда яна бир жанжал авж олди: унинг баъзи аъзолари бир неча йил давомида бўлажак лауреатларнинг исмларини ошкор этмаслик қоидасини бузгани маълум бўлди. Буларнинг барчаси бир қатор шов-шувли истеъфоларга олиб келди.

    2022 йилги мукофот лауреатлари

    Нобель мукофотини жорий йилда қуйидаги исмлар қўлга киритди:

    Физика бўйича Ален Аспект, Жон Ф. Клаузер ва Антон Зайлингер «Белл тенгсизликларининг бузилишини аниқлаган ва квант ахборот илмининг кашшофлигини аниқлайдиган чигал фотонлар билан тажрибалар учун».

    Кимё бўйича Керолин Р. Бертоззи, Мортен Мелдал ва К. Барри Шарплесс «Клик кимёси ва биоортогонал кимёни ривожлантириш учун».

    Физиология ёки тиббиёт бўйича Сванте Пабо «йўқ бўлиб кетган ҳомининларнинг геномлари ва инсон эволюцияси ҳақидаги кашфиётлари учун».

    05.10.2022, 21:45   Изоҳ (0)   49356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин яна Россия конституциясини ўзгартирди. Бу сафарги ўзгариш босиб олинган ҳудудларни «Россияга қабул қилиш» учун

    05.10.2022, 20:49

    Россиялик хонанда Алла Пугачёванинг қўшиқлари радиотўлқинлардан олиб ташланди

    05.10.2022, 20:10

    Польша бош вазири Украинани Россия ҳисобидан тиклашни таклиф қилди

    05.10.2022, 17:48

    Кремль Путин туғилган кунини қандай нишонламоқчилигини маълум қилди

    05.10.2022, 16:19

    Тўқаев Қозоғистонда «олигархия капитализми» даври тугаганини эълон қилди

    05.10.2022, 16:08

    Бангладешда 130 миллион одам электр энергиясиз қолди

    05.10.2022, 16:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни таваллуд куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 17 май, 12:43

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 17 май, 12:15

    Қонни суюлтириш нимага керак ва у қачон зарарли бўлиши мумкин?

    Саломатлик | 17 май, 11:50

    Чинозда ҳоким талабини бажармаган тадбиркорларга тегишли корхоналар электр токидан узиб қўйилаётгани айтилди

    Ўзбекистон | 17 май, 11:30

    Трамп 1 миллион фаластинликни Ғазодан Ливияга кўчирмоқчи — ОАВ

    Дунё | 17 май, 11:15

    Ҳазиллардан “Оскар”гача: карьерасини стендап билан бошлаган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 17 май, 10:50

    Андижонда ўн кишини ҳажга жўнатиш учун 50 минг доллар олган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 17 май, 10:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.