Россиялик машҳур хонанда Алла Пугачёванинг қўшиқлари мамлакат радиоэфирларидан ғойиб бўлди, дея хабар беради «ЧТД».
Радиостанция эгаси, Путиннинг дўсти ҳисобланган, Владимир Киселёв рус примадоннасининг қўшиқлари радиода узоқ вақтдан бери эшиттирилмаганига сабаб қилиб хонанданинг ижоддан тўхтаб қолгани ва янги қўшиқлари йўқлигини кўрсатди.
Аввалроқ у Пугачёва ва Валерий Меладзенинг қўшиқлари Украина билан урушга қарши эканликлари учун радиодан яширинча олиб ташланганини айтган эди. Ҳозирда Пугачёва Россияни оиласи билан тарк этган.
Мавзуга доир: Алла Пугачёва Исроил паспортини олди (фото)
Изоҳ (0)