Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғонада хизмат вақтида шахсий автомашинасида қоида бузган ЙПХ ходимига чора кўрилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимига тегишли Matiz йўл ҳаракати қоидаларини бузгани акс этган фотосурат тарқалган.

Ушбу ҳолат ўрганилганда, вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўлида махсус кўчма радар қурилмаси билан хизмат олиб бораётган вақтида ўзининг шахсий транспорт воситасида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, пиёдалар йўлкасида ҳаракатлангани аниқланган.

2022 йилнинг 5 октябрь куни ЙПХ инспекторига нисбатан тўхташ қоидаларини бузгани бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-модда (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши)си 1-қисми тартибида баённома расмийлаштирилиб, у 540 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади