Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бангладешда юз берган қисман электр узилиши мамлакат аҳолисининг қарийб 80 фоизига таъсир кўрсатди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Бангладеш электр тармоқлари ишламай қолди, оқибатда мамлакатнинг 75-80 фоиз қисмида электр таъминоти узилди», — деди Энергетикани ривожлантириш кенгаши вакили Шамин Ҳассан.

Электр таъминотидаги узилиш Бангладешнинг тахминан 168 миллион аҳолисидан камида 130 миллионига таъсир кўрсатган.

Ҳукумат маълумотларига кўра, 4 октябрь куни мамлакатда электр энергиясига бўлган энг юқори талаб прогноздан 3 фоизга ошиб кетган.

Электр узилиши сабаби номаълумлигича қолмоқда. Технологиялар вазири Зунаид Палакнинг айтишича, 22 миллиондан ортиқ аҳолига эга пойтахт Даккада электр таъминоти тикланади.

Сўнгги ойларда глобал табиий газ нархининг ўсиши Бангладешга қаттиқ таъсир кўрсатди. Мамлакатдаги электр энергиясининг деярли тўртдан уч қисми табиий газ ёрдамида ишлаб чиқарилади. Дакка электр энергиясини тежаш учун мунтазам равишда уни ўчириб туради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Путин расмий қароргоҳида зинадан йиқилиб тушгани айтилмоқда
Маҳаллий
«Машина минишни қимматлаштириш керак». Дониёр Ғаниев тирбандликларни камайтириш, аҳолини жамоат транспортига ўргатиш учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида
Маданият
«Уйда ёлғиз» фильми юлдузи шапкаси ёнаётган саҳнани суратга олиш пайтида боши куйиб қолгани ҳақида гапирди