Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Марказий банк томонидан бир нечта банкларга уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқиш ва зарурий чораларни кўриш юзасидан 31 та кўрсатма хатлар юборилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот котиби хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Қайд этилишича, жорий йилнинг июль—сентябрь ойларида:
  • карта ҳисобварағидан пул маблағи ечилган бўлса-да, банкомат нақд пул бермагани; нафақа пулини банк картаси орқали олиш бўйича муаммога дуч келинаётгани;
  • мобил илова орқали ўтказилган пул маблағи олувчиларнинг карта ҳисоб рақамига тушмагани; кредит тўловлари тўлиқ тўланган бўлса-да, карта ҳисобварағидан кредит учун тўлов ечилгани;
  • банк ходимлари томонидан фуқаро учун нотаниш бўлган кредит бўйича кафил экани тўғрисида қўнғироқлар бўлаётгани;
  • банкнинг мобил иловаси орқали конвертация қилинган ҳамда бошқа картага ўтказилган маблағ кўринмаётгани;
  • кредитни муддатидан олдин сўндиргани учун кэшбэк тақдим этилмаётганли каби ҳолатлар юзасидан ижтимоий тармоқларда хабарлар жойлаштирилган.а
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб:
  • «Анорбанк»;
  • «Даврбанк»,
  • «Universalbank»,
  • «Ҳамкорбанк»,
  • «Тенге банк»,
  • «Халқ банки»,
  • «Ипак йўли банки»,
  • «Инфинбанк»,
  • «Туронбанк»,
  • «Қишлоқ қурилиш банк»,
  • «Миллий банк»,
  • «Kapitalbank»,
  • «Саноатқурилишбанк»,
  • «Алоқабанк»,
  • «Азия Альянс банк»ларига
зарурий чораларни кўриш учун 31 та кўрсатма хатлар юборилган.
Ушбу кўрсатмаларга асосан банклар томонидан хабарлар ўрганиб чиқилди ва аниқланган камчиликлар бартараф этилди, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу ҳақда ўрнатилган тартибда истеъмолчиларга хабар берилди ва айрим банклар томонидан бу тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ҳамда сайтлари орқали истеъмолчиларга тегишли тушунтиришлар берилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Кино
«Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)