Футзал бўйича Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган икки ўйин 4 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.
Эрон Вьетнам билан баҳс олиб борди ва 8:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Япония эса 1/4 финалда Индонезияга қарши майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда эса японлар 3:2 ҳисобида ғалабани илиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, 22:00 да бошланадиган Кувайт—Ўзбекистон ўйини ғолиби ярим финалда Япония билан баҳс олиб боради.
Осиё Кубоги
Чорак финал баҳслари
4 октябрь, сешанба
Изоҳ (0)