Париж ва Франциянинг бошқа бир қанча шаҳарлари 2022 йилги Жаҳон Чемпионатига бойкот эълон қилмоқчи.
Биринчи бўлиб Страсбург, Лилл, Реймс ва Марсель шаҳарлари бойкот эълон қилган. Шундан сўнг Париж ҳам уларга қўшилган.
Бойкот доирасида ушбу шаҳарларда ЖЧ—2022 ўйинлари катта экранларда кўрсатилмайди, шунингдек, мухлислар учун фан-зоналар ҳам ташкил этилмайди.
Шаҳарлар ҳокимиятлари бойкотнинг сабаблари қаторида Қатарда қурилган стадионларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири, ареналар қурилишида меҳнат шароитлари ва ишчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши, меҳнат муҳожирларининг эксплуатацияси кабиларни келтирган.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги 2022 йилги Жаҳон Чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)