«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду қишки трансфер ойнасида манкунианлар сафини тарк этиши мумкин.
The Telegraph нашрининг хабар қилишича, жамоа устози Эрик тен Ҳаг португалияликнинг кетишига қарши эмас. Аввалроқ нидерландиялик мутахассис Роналдуни жамоада сақлаб қолмоқчи экани айтилганди.
«Манчестер Юнайтед» Роналду борасида фойдали таклиф ололса, уни январда қўйиб юборишга тайёр.
Криштианунинг ўзи яқин вақт ичида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, ЖЧ—2022 да муваффақиятли ҳаракат қилиш истагида. Бу орқали Роналду январда ЕЧЛда ўйнайдиган клубга ўтиш имкониятларини ошириб олмоқчи.
Роналду жорий мавсум АПЛда олтита ўйин ўтказиб, бирорта самарали ҳаракат амалга ошира олмади.
Изоҳ (0)