Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—август ойларида автомобиллар ва енгил автомашиналарни ижарага бериш бўйича хизматлар ҳажми 2,25 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 107,7 фоизни ташкил қилди.
Йил бошидан бери автомобилларни ижарага бериш бўйича хизматларнинг умумий ҳажмидаги энг юқори улуш Тошкент шаҳрида қайд этилди — 26,4 фоиз.
Бу борада иккинчи ўринни Тошкент вилояти (13,7 фоиз) эгаллаган бўлса, Андижон вилояти (9,3 фоиз) билан учинчи бўлди.
Қашқадарё (8,4 фоиз), Фарғона (7,7 фоиз) ва Самарқанд (7,3 фоиз) вилоятлари ҳам яхши кўрсаткичларга эга бўлган.
Ижарага бериш хизматлари бўйича энг кам улушга эга бўлган ҳудуд Сирдарё вилояти бўлди — 0,9 фоиз.
Ўзбекистонда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?
Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—август ойларида 187 610 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.«Дарё» ҳисоб-китобларига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврида ишлаб чиқарилган автомобиллар сонига нисбатан 66 019 тага кўп.
Саккиз ой ичида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль Cobalt бўлди — 60,6 мингта. Бу русумда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 65,4 фоизга ўсган.
Августда Cobalt автомобилини ишлаб чиқариш ҳажмида ўсиш кузатилган — 7,7 мингта. Бироқ июль ойида атиги 3,5 мингта бундай автомобиль ишлаб чиқарилган. Июнь ойида бу кўрсаткич 10 мингдан ошиқ бўлган эди.
Январь—август ойларида енгил автомобиль ишлаб чиқариш бўйича Gentra (55,4 минг) иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Damas (46,6 минг) учинчи бўлди.
Бундан ташқари, йил бошидан бери 15 680 та Nexia-3 (ўтган йилга нисбатан 7,3 фоизга кўпайди), 8 657 та Spark (33,5 фоизга ошди), 12 168 та махсус енгил автомобиллар (37,4 фоизга ошди) ва 92 дона Tracker ишлаб чиқарилди.
Изоҳ (0)