Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО равзедкаси альянс қўмондонлигини Россия томонидан масофадан туриб бошқариладиган «Посейдон» сувости қурилмаси синовдан ўтказилаётгани эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Италиянинг La Repubblica газетаси хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Разведка хабарига кўра, Россиянинг «Посейдон» торпедаларидан иборат атом сувости кемаси «базадан ғойиб бўлган».

Махсус хизматлар ҳисоботида айтилишича, Кара денгизида «Белгород» кўп мақсадли атом сувости кемаси ҳаракатлангани қайд этилган. Экспертлар у ерда ядровий учувчисиз учар қурилма отилишидан хавфсирамоқда.

«Энди ‘Белгород’ атом сувости кемаси Арктика денгизига шўнғиш учун қайтиб келди, унинг миссияси биринчи марта ‘Посейдон’ суперторпедасини синаб кўришдан иборат бўлиши мумкин, деган хавотирлар бор, уни эса кўпинча ‘Апокалипсис қуроли’ деб аташади», — дейилади хабарда.

Журналистлар қайд этишича, «Посейдон» торпедасининг учирилиши қитъалараро баллистик ракета парвози таъсирига тенгдир. НАТОдагилар парвоз радиоактив цунамини келтириб чиқаришидан хавфсирамоқда, у эса Нью-Йорк ёки Лос-Анжелес катталигидаги бутун бир мегаполисни ер юзидан сидириб ташлаши мумкин.

Шу билан бирга таъкидланишича, инфрақизил датчиклар билан жиҳозланган Америка сунъий йўлдошлари денгиз чуқурликларида шовқинсиз «Посейдон»ни қайд эта олмайди. Бундан ташқари, торпедо кам иссиқлик ажратиб чиқаради ва соатига 100 километрдан тезроқ ҳаракатланади.

НАТО разведка маълумотларини иттифоқдош мамлакатлар қўмондонликларига юборган. «Огоҳлантиришларга қарамай, суперторпеда ишга туширилишига кўпчилик ишонмайди», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)