Тошкентнинг Юнусобод туман ҳокимлиги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича бўлим собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, Юнусобод туман ҳокимлиги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича бўлим собиқ бошлиғи икки нафар жиноий шериги билан бир фуқарога автосалондан янги Malibu олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 30 минг доллар пулни қўлга киритган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида икки нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган, бир нафари эса терговдан яширингани сабабли қидирув эълон қилинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)