Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли деб изоҳланган аудио ёзув тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Вилоят ИИББ матбуот хизмати тегишли экспертиза ва суриштирув ишлари ўтказилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат ИИББ томонидан ўрганилганда аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро А.Сулаймонов (1992 йилда туғилган) 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимига қабул қилингани, хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатгани ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли 30 август куни ички ишлар органларидан бўшатилгани аниқланган.
Ҳозирда хабарда кўрсатилган аудио ёзув аслида кимга тегишли эканини аниқлашга қаратилган экспертиза ва суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
«Шу ўринда ҳурматли фуқароларимизга, хабардаги ҳолат прокуратура томонидан назоратга олинганлигини, тўлиқ ўрганилиб қонуний чора кўрилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)