Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли деб изоҳланган аудио ёзув тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди. Вилоят прокуратураси у ушланганини эълон қилди.

Вилоят ИИББ матбуот хизмати аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро А.Сулаймонов (1992 йилда туғилган) 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимига қабул қилиниб, хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатгани ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли 30 август куни ички ишлар органларидан бўшатилганини маълум қилганди.

Прокуратура ҳам буни тасдиқлаб, собиқ ходим ички ишлар ходими деган номга нолойиқлиги ҳамда ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли ички ишлар органларидан бўшатилганини билдирди.

Қайд этилишича, унга нисбатан 2 октябрь куни Оққўрғон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи сифатида ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...