Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россияга қўшилишини тан олмайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги баёнотда айтилади.

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

«2014 йилда эгаллаган позициямизга мувофиқ, биз Россиянинг Украинанинг Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларини аннексия қилиш ҳақидаги қарорини рад этамиз», — дейилади баёнотда. Туркия вазирлигининг қўшимча қилишича, мамлакат бу қарорни қоралайди, чунки бу халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

Бундан ташқари, Анқара томонларни тинч йўл билан музокаралар олиб боришга чақирди.

Янги ҳудудларнинг Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги келишув 30 сентябрь куни Кремлда имзоланган эди. Россия президенти Владимир Путин билан биргаликда ЛХР ва ДХР раҳбарлари Леонид Пасечник ҳамда Денис Пушилин, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятлари раҳбарлари Владимир Салдо ва Евгений Балицкий тегишли ҳужжатларни имзолади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Йиғламасдан кўролмайсиз: Одамлар ва жониворлар дўстлиги ҳақидаги энг ажойиб фильмлар
Маҳаллий
Тошкентда хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ходими ўлдирилгани бўйича қўшимча маълумот берилди
Дунё
Илон Маск нима сабабдан Twitter фойдаланувчилари сони камайиб бораётганини айтди