Россия президенти Владимир Путин босиб олинган Украина ҳудудларини аннексия қилиш ҳақидаги нутқида «англосакслар»ни «Шимолий оқим» газ қувурларида портлашлар уюштирганликда айблади, деб ёзади «Meduza».
Путин нутқи мазмунидан келиб чиқадики, «англосакслар» деганда у биринчи навбатда АҚШни назарда тутди.
Аммо англо-сакслар учун санкциялар етарли эмас. Улар Болтиқ денгизи туби бўйлаб ўтадиган «Шимолий оқим» халқаро газ қувурларида портлашлар уюштириш орқали — ақл бовар қилмайдиган, аммо ҳақиқат — саботажга мурожаат қилишди. Ҳақиқатан ҳам, улар умумевропа энергетика инфратузилмасини йўқ қилишга киришдилар. Бундан ким фойда кўриши ҳар биримизга аён. Кимга фойдаси тегиши керак бўлса, буни ўша амалга оширган, албатта.Эслатиб ўтамиз, 26 сентябрга ўтар кечаси Болтиқ денгизида «Шимолий оқим-1»нинг икка йўналиши ва «Шимолий оқим-2» линияларидан бирида газ сизиб чиқиш ҳодисаси содир бўлган эди.Владимир Путин, Россия президенти
Изоҳ (0)