«ПСЖ» Лионель Месси билан шартномани узайтиришни хоҳламоқда.
Парижликлар 35 ёшли футболчига «1+1» шаклида, йилига 30 миллион евро маош ваъда қилинган шартнома таклиф қилмоқчи, дея хабар беради El larguero.
Аввалроқ Месси «ПСЖ» таклиф қиладиган шартнома ҳақида ўйламаётгани хабар қилинганди. «Барселона» Леони ортга қайтаришга ҳаракат қилаётгани маълум бўлди.
Месси 2021 йил ёзидан буён парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Аргентиналикнинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
35 ёшли ҳужумчи 2022/23 йилги мавсум Франция чемпионатида 4 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)