«Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос жорий мавсум сўнгида фаолиятини якунлаши мумкин.
АС нашрининг хабар беришича, 32 ёшли футболчи мадридликларнинг янги шартнома борасидаги таклифини рад этмоқда.
«Қаймоқранглилар» немис футболчиси фаолиятини якунлайди деб ҳисобламоқда. Кроос фаолиятининг юқори чўққисида кетмоқчи. У 34 ёшдан сўнг футбол ўйнаш ниятида эмас. Шунингдек, Тони ёш футболчиларнинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқчи эмас.
«Реал» аллақачон Крооснинг ўрнини босувчи футболчиларни қидиришни бошлаган. Номзодлардан бири — «Фламенго»нинг 21 ёшли бразилиялик ўйинчиси Гомес да Сильва бўлиб турибди.
Германиялик ярим ҳимоячи 2014 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақтга қадар мадридликлар билан 3 марта Испания чемпионати, 3 марта Испания Суперкубоги, 4 марта Чемпионлар Лигаси, 4 марта УЕФА Суперкубоги ва 4 марта клублар ўртасида Жаҳон Чемпионатида зафар қучган.
Изоҳ (0)