«Реал» ярим ҳимоячиси Феде Вальверде Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Хавбек мадридликларнинг сентябрдаги барча учта ғалабали ўйинида ҳам иштирок этиб, 2 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.
24 ёшли уругвайлик футболчи Роберт Левандовски («Бавария»), Дани Парехо («Вильярреал»), Саму Кастильехо («Валенсия»), Луис Фелипе («Бетис»), Браис Мендес («Реал Сосьедад») ва Нико Уильямсни («Атлетик») ортда қолдирди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)