«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе парижликлар клубининг трансфер сиёсатидан норози бўлмоқда.
RМC Sport нашрининг хабар қилишича, Париж клуби ёзги трансфер ойнасида жаҳон даражасидаги марказий ҳужумчи олиб келмагани Мбаппега ёқмаяпти. Бу борада Килиан яқинда «ПСЖ»нинг трансфер кампанияси у қадар омадли бўлмаганини айтган Луиш Кампуш билан ҳамфикр.
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Кристоф Гальтье ҳам ўз қарашларини баён қилар экан, раҳбарият ҳужумни кучайтириш учун янги футболчи олиб келмоқчи бўлгани, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаганини айтганди.
Аввалроқ Мбаппе клубга қараганда терма жамоа эркинроқ ҳаракат қилиши, сабаби у ерда Оливье Жирудек марказий ҳужумчи борлиги ҳақида гапирганди.
Қайд этилишича, «ПСЖ» Мбаппе билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралар вақтида жамоага юқори даражадаги марказий ҳужумчи олиб келинишини ваъда берган. Килиан клуб бу ваъдани бажармаганидан норози.
Ёзда Париж жамоаси Роберт Левандовски, Жанлука Скамакка ва Маркус Рэшфорд каби ҳужумчиларга қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)