Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги мактабларнинг бирида мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлгани хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ матбуот котиби Салават Қаллибеков «Дарё»га расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, воқеа 2022 йилнинг 28 сентябрь куни шаҳар марказидаги Т.Қайипбергенов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофида юз берган.

Ўзаро муштлашувда 37-сонли мактабнинг 10-, 11-синф ўқувчилари иштирок этган. Воқеага икки нафар ўқувчининг бир-бирлари билан тортишиб қолиши сабаб бўлган.

Салават Қаллибековнинг қўшимча қилишича, воқеа оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган. Ушбу ҳолат иштирокчилари ва уларнинг ота-онлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан жавобгарликка тортилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади