• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Путинпараст раққос Тошкентда урушга чорловчи қўшиғи учун цензура қилинганини айтмоқда. Ўзи нима бўлганди?

    Россиялик балет раққоси Сергей Полунин Тошкентда ўтган концерт вақтида ҳалок бўлган рус аскарларига бағишланган қўшиқ туфайли ташкилотчилар цензурасига учраганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда раққос 27 сентябрь куни ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган. BBC нашри Полунин атрофидаги воқеалар, унинг ўзи ким экани ва нега танқидлар остида қолгани ҳақида мақола эълон қилди.

    Полуниннинг сўзларига кўра, ҳолат концерт вақтида «ҳалок бўлган рус аскарлари» ҳақидаги қўшиқ садолари остида яккахон рақс тушмоқчи бўлган вақт юз берган. Раққос Тошкентда «тақиққа учраган» қўшиқ ўзининг ватанпарварлик руҳи ҳамда кремлпараст кайфиятдаги қўшиқлари билан танилган россиялик хонанда ШАMAN’нинг «Встанем» (Оёққа турамиз) треки бўлганини билдирган.

    «Биз бунга йўл қўймаслигимиз шарт!»

    Асли Украинанинг Херсон вилоятида туғилган Сергей Полунин иштирокидаги «Сатори» балети намойиши 25-26 сентябрь кунлари пойтахт Тошкентда жойлашган Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида бўлиб ўтган. Концерт Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкилланган.

    27 сентябрь куни мухлисларига мурожаат қилган Полунин жамғарма ходимлари хатти-ҳаракати устидан шикояти борлигини таъкидлаган.

    «Қўшиқ ёқимли, биз улардан қанчалик миннатдор эканимиз ва улар билан сўзсиз қайта кўришишимиз ҳақида. Ўзбекистон маданий ташаббуслар жамғармаси ходимлари бутун театрга ‘Унга бу қўшиққа рақс тушишга ким рухсат берди?’ дея қичқиришдан ўзларини тийиб турмади. Уни дарҳол ўчириш керак эмиш. Қўл остимдагиларга ҳам бақирдилар. Шундан сўнг раққосларга кунлик ҳақларини бермасликка қарор қилдилар. Улар вақт сарфлаб, саҳнага чиқишган, иккита концертни муваффақиятли ўтказишган эди. Шундан кейин бизни судга бериб, тўлаган пулларини қайтариб олишга қарор қилдилар», — дея юз берган ҳолатни изоҳлаган 32 ёшли раққос.
    Полуниннинг ушбу мурожаати дунё, айниқса, Собиқ Иттифоқ мамлакатлари бўйлаб кремлпараст кайфият, шунингдек, Россиянинг жорий сиёсатига ён босувчи санъат ва маданият вакилларига нисбатан муносабат таранглашган бир пайтда янграгани учун эътиборни тортган. Сергей Полуниннинг ўзи ҳам Ўзбекистонда юз берган ҳолат Россияга нисбатан салбий муносабат белгиси экани тўғрисидаги даъвони илгари сурган.
    «Одатда, бундай нарсалар ҳақида гапиришни хуш кўрмайман, аммо Ватан мураккаб вазиятда ёрдамга, англашга муҳтож бўлиб турган бир пайтда… Бу жамғарма ходимларининг ҳалок бўлган рус аскарлари ҳақида куйланганда қичқиришга ақли етар экан… Нима дейишни ҳам билмайман».
    Балет раққоси мазкур ҳолатда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан кўмак кутишини билдирган.
    «Рус артистлари, рус маданиятига нисбатан бундай муносабатда бўлишларига йўл қўймаслигимиз шарт… Ўзбекистонликларнинг боболари, оталари Иккинчи Ватан урушида ҳалок бўлган. Улар ҳақида кўп яхши нарсалар эшитганман. Улар энг содиқ, энг жасурлардан бўлганлар… Ўзини бундай тутиш эса шунчаки уят», — таъкидлаган Полунин.
    Мурожаати охирида раққос «ушбу қўшиқ садоси остида рақс тушишда давом этиши»ни айтган.
    «Бу нима билан тугашини ҳали кўрамиз. Рус артистини тинч осмонимиз, тупроғимиз учун жонини қурбон қилган рус аскарлари ҳақидаги қўшиққа рақс тушгани, ўз миннатдорчилигини билдирганини қоралаш… Шунчаки нимадир дейишга сўз топа олмаяпман».
    Бир вақтнинг ўзида Полунин юз берган ҳолат Ўзбекистон ва Россия муносабатларига «яхшилик келтирмаслиги»дан огоҳлантириши ҳақида гапирган.

    Расмий муносабат

    BBC Сергей Полунин мурожаати ортидан юзага келган саволлар билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига мурожаат қилди. Жамғарма Полуниннинг мусиқани ўчириш талаб этилгани борасидаги даъвосини рад этди.

    Расмий муносабатда жамғарма ходимлари Полунин ва унинг жамоаси аъзолари билан «фақатгина ҳурмат тарзида» муомалада бўлгани, ҳатто буни раққоснинг ўзи ҳам эътироф этгани таъкидланади.

    «Полуниннинг бутун театрга ‘Унга бу қўшиққа рақс тушишга ким рухсат берди?’ дея қичқиришдан ўзларини тийиб турмадилар’ деган баёноти чалкаш ва ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади жамғарма муносабатида. Жамғарма Полуниннинг «раққосларга кунлик ҳақларини бермасликка қарор қилдилар» деган баёноти ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

    «Тошкентда ‘Сатори’ балетини саҳналаштириш тўғрисидаги шартномада жамғарма томонидан Полунин ва унинг жамоасига кунлик ҳақ тўланиши кўзда тутилмаган. Мазкур масала Полунин ва унинг агенти ўртасида тартибга солинади».
    Шунингдек, жамғарма баёнотида Сергей Полуниннинг концертдаги чиқиши тадбирдан икки кун аввал раққоснинг ўзи томонидан тақдим этилган тасдиқланган дастур бўйича ўтмагани ҳақида сўз боради. Ўз фаолияти давомида нафақат жаҳон, балки россиялик санъат вакиллари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириб келаётганини билдирган Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Сергей Полунин тарқатган баёнотни «зиддиятли» деб атаган.
    «Жамғарманинг ушбу йўналишдаги фаолиятининг асосий ғояси ‘маданият ва санъат — сиёсатдан ташқарида’ тамойилига содиқлик ҳисобланади. Ушбу манзарада Полуниннинг жамғармага нисбатан баёноти зиддиятли, ҳақиқатга тўғри келмайди».
    Аслида нима бўлган эди?

    Ушбу ҳолатни ёритган Gazeta.uz нашри концерт дастурида Полунин ирландиялик хонанда Ҳозиер ижросидаги «Таке ме то Чурч» қўшиғи остида саҳнага чиқиши белгилангани, аммо у мутлақо бошқа мусиқа садосига рақс ижро этгани ҳақида ёзган.

    Айни концертда тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқда тарқатилган видеода балет раққоси ҳарбий кийимда россиялик ШАMAN ижросидаги «Встанем» қўшиғига рақсга тушаётгани кўринади. Видеода Полунин даъво қилганидек унинг ижросига на залдан, на саҳнада тўсқинлик қилингани ёки норозилик билдирилгани кўзга ташланмайди. Бироқ айрим томошабинлар концертдан сўнг Полуниннинг ижросидан норози бўлганликларини ижтимоий тармоқда ёзиб қолдирган.

    «Афсус, унинг позициясини билгунимизга қадар чипталарни сотиб олиб бўлгандик. Бизнинг хатомиз. Лекин биз бундай даҳшатни кутмаган эди. Ҳозир минглаб эркаклар омон қолишга уринаётган, одамлар ўлдирилаётган, оналар, рафиқалар, опа-сингиллар намойишларга чиқаётган кунлар. Сергей Полунин саҳнага гимнастёркада чиқиб, фронтга бориш ва ҳалок бўлишни тарғиб қилувчи қўшиққа рақс туша бошлади. Бундай иш қилишга ягона мос жой — фронт», — дея ёзиб қолдирган Facebook фойдаланувчиларидан бири.
    Полунин ким ўзи?

    Путинни улуғлашини яширмайдиган Полунин август ойида танасига Россия президентининг учинчи суратини чиздирганини эълон қилган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Сергей Полунин 1989 йилда Украинанинг айни вақт Россия босиб олган Херсон вилоятида туғилган. Болалигидан Лондонда балет рақсини ўргана бошлаган ва 17 ёшида Лондондаги Қироллик балет труппасига қабул қилинган. 2010 йилларда халқаро эътиборга туша бошлаган Полунин кейинчалик, Россия президенти Владимир Путинни улуғловчи қарашларини очиқ билдира бошлаган.

    «Встанем» қандай қўшиқ?

    ШАMAN тахаллуси остида ижод қилувчи Ярослав Дронов Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган совет аскарлари хотирасига бағишланган «Встанем» синглини шу йилнинг 23 февраль куни оммага тақдим этган. Қўшиқда ватан учун урушга бориб, ҳалок бўлишни улуғловчи сўзлар мавжуд.

    Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан мухолиф қарашдаги россияликлар Дроновни Кремлнинг муҳим маданий тарғибот қуролларидан бирига айланишда танқидга тутган.

    Июнь ойида «Вести недели» телекўрсатувида «Встанем» ноодатий равишда тўлиғича намойиш этилиб, у «нафақат фронтдагилар, балки Европани денацификация қилиш бўйича Россиянинг навбатдаги миссиясига нисбатан дастак ва ғурур туйғусини туяётганлар» қўшиғига айлангани таъкидланган.

    30.09.2022, 10:08   Изоҳ (0)   21981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди (фото)

    30.09.2022, 09:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 октябрь куни ёмғир ёғиши мумкин

    30.09.2022, 09:43

    Ўзбекистон қатор нуфузли халқаро рейтинглардаги ўрнини сезиларли даражада яхшилади

    30.09.2022, 09:10

    Қуйи Чирчиқдаги боғчада болалар овқатдан заҳарлангани айтилмоқда

    30.09.2022, 08:57

    Коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши аниқ бўлди

    30.09.2022, 08:28

    Ўзбекистон ТИВ Украина атрофидаги вазият бўйича айрим масалаларга ойдинлик киритди

    30.09.2022, 07:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қурбон ҳайитида Тошкентда жамоат транспорти соат 3 дан ишлайди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:04

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Чарли Чаплин, Марлон Брандо ва бошқа Голливуд юлдузларининг набиралари қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 3 июн, 15:55

    Исроил Ямандан учирилган ракетани уриб туширди

    Дунё | 3 июн, 15:45

    Леди Гага Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

    Лайфстайл | 3 июн, 15:40

    Ўзбекистонда Ўрмон агентлиги ташкил этилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 15:30

    Афғонистонда Қурбон ҳайити бошқа санада нишонланади

    Афгонистон | 3 июн, 15:20

    ДХХ ҳажга юборишини айтиб фирибгарлик қилган яна тўрт кишини ушлади

    Ўзбекистон | 3 июн, 15:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.