Бу ҳақида Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка бошқармаси вакили Вадим Скибицкий Россиянинг ядро қуроли борасидаги таҳдидларига ўз фикрларини билдирди, деб ёзади «Инсайдер».
Россиянинг Украинага қарши тактик ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди «жуда юқори».Мавзуга доир:Зарбалар кўп сонли ходимлар ва техника жойлаштирилган фронт чизиғи бўйлаб, шунингдек, муҳим қўмондонлик марказлари ва муҳим инфратузилмани нишонга олиши мумкин. Уларни тўхтатиш учун бизга нафақат зенит, балки ракетага қарши тизимлар ҳам керак.
Биз Луганск ва Донецк вилоятларининг вақтинчалик босиб олинган ҳудудларида деярли барча эркаклар сафарбар қилинганини кўряпмиз. Баҳолашимизча, Россия томонидан босиб олинган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари аннексия қилинганидан кейин у ерларда ҳам сафарбарликлар эълон қилинади,
Украинанинг вазифаси Россияга жанг майдонида энг катта йўқотишларни етказишдир, бу эса санкциялар ва сиёсий изоляция билан бирга Россия иқтисодиёти ва жамиятига таъсир қилади.
Вадим Скибицкий, Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси вакили
Изоҳ (0)