Ҳиндистон Арманистонга 20 миллиард рупий (244,7 миллион доллар) қийматидаги қурол ва ўқ-дорилар партиясини етказиб беради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, етказиб бериш икки давлат ўртасида сентябрь ойи бошида имзоланган шартномалар асосида амалга оширилади.
2020 йилда ҳам Ҳиндистон Арманистонга тўртта Svathi артиллерия разведка мосламасини етказиб берган эди.
2014 йилда Нарендра Моди ҳукумат тепасига келганидан бери Ҳиндистондан қурол-яроғ етказиб бериш ҳажми етти баробардан кўпроққа ошган.
Мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, мудофаа экспорти 2021-2022-молия йилида (31 мартда якунланган) 2014-2015-молия йилидаги 19,4 миллиард рупийдан (тахминан 255,6 миллион доллар) 116 миллиард рупийга (тахминан 1,528 миллиард доллар) ошган.
Ҳиндистон ҳукумати 2025 йилгача йиллик қурол экспорти ҳажмини 365 миллиард рупийга (тахминан 5 миллиард доллар) етказишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)