Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Финляндия ва Болтиқбўйи мамлакатлари билан чегара яқинида жойлашган қўшинларининг 80 фоизини Украинага ўтказган. Бу ҳақда Европа мудофаа департаментларининг уч нафар юқори мартабали вакилига таяниб, Foreign Policy хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Нашр маълумотларига кўра, Болтиқбўйи давлатлари ва Финляндия билан чегаралар яқинида хизмат қилган 30 минг россиялик ҳарбий хизматчилардан фақат «таркибнинг таянч қисми» қолган. Foreign Policy таъкидлашича, Москва Украинадаги йўқотишларининг ўрнини қоплаш учун Европа шимолидан ўз кучларини олиб чиққан.

«Сўнгги етти ойда бу минтақада қўшинлар сонининг қисқаргани алоҳида аҳамиятга молик. Ўнлаб йиллар давомида Россия бизнинг яқинимизда қуруқликдаги кучларини ушлаб турди, улар ҳозир деярли ғойиб бўлган», — деди Скандинавия давлатларидан бирининг ҳарбий амалдори.

Шу билан бирга, у Россия минтақада йирик ҳаво кучлари гуруҳини сақлаб қолганини, рус Шимолий флотининг ҳажми эса унчалик ўзгармаганини таъкидлади. Foreign Policy маълумотларига кўра, Москва Шимолий Европадан Украинага бошқа ҳарбий техникалар, жумладан, зенит тизимлари ва ракеталарни олиб ўтмоқда. Аввалроқ Финляндиянинг Yle нашри С-300 ҳаво мудофаа тизими Санкт-Петербургдан Украинага ўтказилиши ҳақида хабар берган эди.

Шимолий Европадан кўчирилган ҳарбий хизматчиларнинг катта қисми 6-қўшма қуролли армияга мансуб, деб ёзади Foreign Policy. Украинада ушбу бўлинмалар Харьков вилоятида жанг қилган, Украина Қуролли кучларининг сентябрь ойида бошланган қарши ҳужумидан кейин у ердан Россия ҳарбийлари чекинишга мажбур бўлганди.

Шу билан бирга, АҚШ ва Европа мудофаа департаментларининг амалдаги ва собиқ ходимлари нашрга берган интервьюсида Россия узоқ муддатли истиқболда, айниқса Болтиқбўйи мамлакатлари учун таҳдид бўлиб қолаётганини таъкидлади. Улар Украинадаги уруш қандай кечишидан қатъи назар, Москва Ғарбий ҳарбий округдаги қудратини тиклаб олишини тахмин қилмоқа.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Спорт
Бокс юлдузи Сауль Альварес Месси ва Аргентина халқидан узр сўради