Фото: Тошкентда Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш кунига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда
Тошкент шаҳрида Президенти администрасияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда ЮНЕСКО ҳамкорлигида «Сунъий интеллект, электрон бошқарув ва ахборот эркинлиги: инновациялар, инклюзивлик ва ҳуқуқ» мавзусида халқаро конференция ўтказилмоқда.
Икки кун давом этиши режалаштирилган ушбу тадбир бир нечта шўъбани ўз ичига олган бўлиб, уларда ахборот олиш эркинлиги соҳасидаги энг долзарб мавзулар, жумладан:
Ахборотдан эркин фойдаланишга инклюзив ёндашувни илгари суришда электрон бошқарув ва сунъий идрокнинг роли;
Мақсадлар шаффофлиги: рақамли технологиялар даврида иштирок этиш ва ҳисобдорликни қандай таъминлаш мумкин?
Ахборот олиш тўғрисидаги қонун ва уни амалга ошириш соҳасидаги муваффақиятлар каби мавзуларда муҳокама ҳамда суҳбатлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Шунингдек, анжуман доирасида «Ижтимоий мулк ҳисобланган давлат маълумотларини ривожлантириш ва тарғиб қилиш сиёсатининг янгиланган йўриқномаси тамойиллари», «Шаффофлик, инновация ва электрон бошқарувни қўллаб-қувватлаш бўйича йўриқнома тамойиллари» ҳамда «Ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича пуллик онлайн-тренинг» тақдимотларини ўтказиш билан бир қаторда, Тошкент декларациясини қабул қилиш ҳам кўзда тутилган.
Маълумот учун, ЮНЕСКОнинг 2015 йилги конференциясида қабул қилинган резолюцияга асосан, 28 сентябрь Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни деб эълон қилинган. БМТ Бош ассамблеяси томонидан барча мамлакатларда ахборот олиш ҳуқуқининг таъминланганлик даражасини назорат қилиш ЮНЕСКО зиммасига юкланган. Ҳар йили ушбу сана арафасида ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича турли давлатларда эришилган натижалар таҳлил қилинади.
«Дарё» фотомухбири конференциянинг биринчи кунидан фотогалерея тайёрлади.
Изоҳ (0)