Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида бир неча кун аввал бедарак йўқолган 15 ёшли боланинг жасади топилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Дарё» сўровига асосан маълум қилишича, Қарши туманида истиқомат қилувчи 2007 йилда туғилган Т.Д. 21 сентябрь куни соат 15:00 ларда уйидан велосипед билан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Шундан сўнг унинг яқинлари болани қидирувга берган.
Орадан маълум вақт ўтгандан кейин боланинг жасади Қарши магистрал канали ёнидан топилган. Боланинг каналдан жасади оқиб кетаётганда фуқаролар томонидан олиб чиқилган. Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган.
Ҳозирда Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)