Отабек Султонбеков Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бунга қадар ушбу лавозимда 2021 йилнинг февралидан буён Зуҳра Мирғозиева ишлаб келаётганди.
Отабек Султонбеков 1986 йилда Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти олий. 2013 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)