Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида блогернинг қўли номаълум шахслар томонидан чопилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИББ матбуот хизмати буни рад этди.
Расмий хабарда айтилишича, бу маълумот фейк бўлиб, блогер соғ-саломат, қўллари жойида. Асосан, танқидий чиқишлари билан Facebook’да машҳур бўлган блогер Муҳаммадсаид Толиповнинг ўзи ҳам видеомурожаат билан чиқиб, соппа-соғлиги, тарқалган хабарлар ёлғонлигини маълум қилди.
«Албатта, буларнинг барчаси ёлғон, бўҳтон. Кимдир қасддан шундай хабар тарқатган. Бу бўйича, албатта, тагига етамиз, ҳаммасини судда гаплашамиз», — дейди блогер.
Изоҳ (0)