АОКАда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида ўтказилган брифингда Миллий кадрлар захирасини шакллантириш йўналишидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2023 йил январь ойидан раҳбар лавозимига захира кадрлар вазирлик ва идораларда амалиёт ўташ (дублёрлик) учун юборилади. Ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган 1 000 нафар шахсни Миллий кадрлар захирасига киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунгача давлат ва нодавлат секторларида фаолият юритаётган 611 нафар номзод рўйхати шакллантирилиб, уларнинг компетенсиялари Ёш раҳбар кадрлар захирасига киритиш учун тест синовлари ва суҳбат орқали баҳоланмоқда.
Раҳбарлик лавозимлари учун жами 970 нафар номзод Миллий кадрлар захирасига киритилган.
Муносиб деб топилган номзодларни раҳбарлик лавозимига тайёрлаш мақсадида агентлик томонидан Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида махсус тайёрлаш дастури ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)