Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.
Унинг билдиришича, агентликка волонтёрлик фаолияти соҳасида бир қатор ваколатлар берилмоқда.
Жумладан:
- волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
- волонтёрлик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади;
- волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади;
- волонтёрлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда Адлия вазирлигининг ваколатлари кенгаймоқда
Изоҳ (0)