Ўзбекистоннинг муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев Швеция Инфратузилма вазирлиги бош директори ўринбосари — Европа Иттифоқи ва халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Фредрик Алфер билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Мулоқот чоғида инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон–Швеция ҳамкорлигини йўлга қўйишнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Швеция томони инфратузилмани, жумладан, транспорт ва энергетика лойиҳаларини муҳокама қилишни назарда тутувчи ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи—Марказий Осиё вазирлар конференциясида иштирок этишдан манфаатдорлик билдирди.
Учрашув якунида мунтазам амалий алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)