Ўзбекистонда 2022 йил 1 октябрь санасидан бошлаб дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишга грант ажратилади. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, президентнинг «2022—2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (ПҚ-357-сон) қарори имзоланган.
Унга кўра, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида 1 миллиард сўмгача грантлар ажратиш тартиби жорий қилинади.
Изоҳ (0)