Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалди давлат маблағларини ўзлаштириш иши бўйича олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У жазони умумий режимдаги колонияда ўтайди, деб хабар бермоқда «ОРДА.кз»

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Прокурор Қайрат Сатибалди учун айнан шунча муддат жазони талаб қилган. Судда у ўзига қўйилган айбловлар бўйича жиноятни тан олди, «Казактелеком»га 12 миллиард тенге (25,1 миллион доллар) миқдоридаги зарарни қоплади ва ушбу компания, шунингдек, «Транспорт сервис маркази» АЖ билан воситачилик шартномасини тузди.

Назарбоевнинг жияни иши бўйича суд жараёни 20 сентябрь куни Остона шаҳрида бошланган. Адвокатнинг илтимосига кўра, оммавий ахборот воситаларига суд жараёнини аудио ва видеоёзувга тушириш тақиқланди.

Ҳаммаси бўлиб беш нафар гумондор судланган. Тергов давомида судланувчиларнинг ноқонуний йўллар билан орттирилган мол-мулки ва 240 миллиард тенге (500 миллион доллардан ортиқ) маблағлари давлатга қайтарилди.

13 март куни Қайрат Сатибалди Қозоғистон коррупцияга қарши хизмати томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва «Казактелеком» маблағларини ўта йирик миқдорда ўғирлашда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Эртаси куни компаниянинг пойтахт офисида тинтувлар ўтказилди. 15 март куни суд Сатибалдини 2 ойга ҳибсга олишга кўрсатма берди, кейин эса бу муддат бир неча бор узайтирилди. Бир ой ўтгач, тадбиркор назоратидаги фирмалар «Казактелеком»нинг 28,8 фоиз улушини давлат таассаруфига қайтарди.

Ҳозирда Қозоғистон биринчи президентининг жиянига нисбатан солиқ ва божхона тўловларидан бўйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш ҳолатлари бўйича қўшимча жиноий иш қўзғатилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Фото: Зарбалардан кейин чироқсиз қолган Украинанинг коинотдан кўриниши
Маҳаллий
Андижонда Isuzu ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши жароҳатланди, 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган
Дунё
Сена дарёси бўйлаб сайр: турли-туман қиёфалар ва машҳур тарихий обидалар — суратларда