• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистон президенти Нажибуллонинг ўлдирилиши, Розетт тошларини ўқишга муваффақ бўлган Шамполён ва Кливленддаги экологик фалокат. Кун хронологиясида 27 сентябрь

    27 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Розетт тошларининг ўқишга муваффақ бўлган Шамолён, Афғонистон демократик республикасининг сўнгги етакчиси Муҳаммад Нажибуллонинг ўлдирилиши ҳамда Кливленддаги экологик фалокатга оид фактлар ўрин олган.

    Мисрнинг қадимий ёзувлари туширилган Розетт тошларининг ўқилиши

    1822 йилнинг 27 сентябри мисршуносликка асос солинган кун ҳисобланади. Айнан ушбу кунда Парижда Жан-Француа Шамполён — ёш профессор ва Қўлёзмалар ва адабиёт академияси аъзоси машҳур Розетт тошига битилган иероглифларни ўқишга муваффақ бўлганини акдемияда маълум қилган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Мисршунос олим ушбу иероглифлар қандай маъно англитиши ҳақидаги якуний хулосага бир ҳафта олдин келган. Ўша куни тонгда у дўстидан хат олган бўлиб, мактубда Абу-Симбалдан топилган иероглифлар тасвири чизилган. Розетт тошига ўйилган ёзувларни таққослаш орқлаи у иероглифларни ўқиш мумкинлигини тушуниб етган. Ва энг муҳими — буни қандай амалга оширишни билган.

    Розетт тоши — қора базалтдан иборат монолит плита бўлиб, мисрлик коҳинлар унга маъно жиҳатдан бир хил, аммо ёзилиши турлича бўлган матнларни туширган — улардан бири қадимги Миср ёзувида бўлса, иккитаси демотик — соддалаштирилган иероглифлар вариантида ёзилган. Плитани Наполеон аскарлари 1799 йилги юришда тасдофиан Розетт шаҳри (ҳозирги Рашид)дан топган. Демотик ёзувни қандайдир усул билан ўқиш имкони бўлган, аммо иероглифли матнни ўғириш борасида ҳатто умид ҳам бўлмаган — Миср иероглифлари маъноси анча олдин унутилиб кетилган белгилар деб ҳисобланган.

    Шамполён бошқача ҳисоблаган. У ёшлигидан тилларни ўрганишда жуда қизиққан, акаси Жак-Жозеф қадимги Миср тарихи билан шуғуллангани боис бу қизиқиш укасига ўтган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Розетт тоши топилганидан Жан-Француа шу ондаёқ хабар топган. Олимнинг эслашича, у топилма ҳақида тўққиз ёзишида журналдан ўқиган. Ундаги иероглифларни ўқиш имконсиз эканини эшитиб, мактабда барчага уни бир кун келиб ўқий олишини эълон қилган. Жан-Француа артефакт билан ҳақиқатда шуғулланишни 10 йилдан кейин бошлаган — айнан ўшадан бошлаб у акаси билан мактуб орқали Роззет тошини муҳокама қилишни бошлайди.

    Шамполённинг ҳаёти Наполеон урушлари ва ундан кейинги Реставрация даврига тўғри келади. У акаси каби Бонапарт тарафдори бўлган, шу сабабли унинг муваффақияти ҳам, мағлубияти ҳам олимларга таъсир кўрсатмай қолмаган — Бонапарт ағдарилганидан кейин Жан-Француа профессорлик мақомидан маҳрум этилган. Шунга қарамай, у Миср иероглифларини ўрганишни тўхтатмаган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Розетт тошини таҳлил қилиш давомида аниқланган биринчи нарса — ундаги айрим демотик ёзувларнинг копт алифбоси белгиларини ёдга солиши бўлган. Кейинроқ у мазкур ўхшашликлар тасодиф эмаслигини исботлаган. Аммо иероглифларни тушуниш учун яна вақт керак эди. Аввалига у улар ҳарф эмас, балки сўзни англатади дея хато ўйлаган ва охири берк кўчага кириб қолган. Натижада Шамполён Мисрнинг иероглифли матни белгилар ва ҳарфлар аралашмаси эканини тушунган.

    14 сентябрь куни Шамполён кашфиётини амалга оширганида, у ўзига юборилган эскизларда иероглифларни, яъни пастки қисмида горизонтал чизиқ билан чўзинчоқ контурни (картуш) кўрган Қадимги Мисрда, аллақачон ўрнатилганидек, мисрликлар фиръавннинг исмини шу каби жимжимадор ёзган.

    Шамполён биринчи бўлиб фиръавн Рамзеснинг исмини ўқиган. Картуш Қуёш тасвиридан бошланган бўлиб, бу «р» ҳарфини англатган, чунки коптчада Қуёш «ре» дейилади. Сўз олдинроқ аниқланган ва «ммс» товушини берувчи тасвир билан якунланган. Тадқиқотчи бошқа Розетт тошига битилган картушни ҳам эслаган. Уни ўрганган Шамполён «ммс» иероглифи сўз охирида эканини кўрган, сўз бошида эса лайлаксимон қуш тасвири бўлган. Аммо ушбу қуш коптчада «тот» дейилади. Бу эса фиръавннинг исми Тутмос бўлганини англатган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Қўлёзмалар академиясига ҳисобот беришга озгина вақт қолганида Шамполён Розетт тошининг қолган иероглиифларини ҳам таҳлил қилиб, ҳатто уларни ёдлаб олган. Охир-оқибат у иероглифларнинг катта қисми алифбо белгиларидан иборат эканини аниқлаган.

    Кейинги йиллар давомида Шамполён қадимги Миср ёзувларини имкон борича кўпроқ ўрганишга уринган. Ўз изланишлари давомида у Италияга борга, хусусан, у ерда Розетт тошига ўхшаш қўлёзмага дуч келган — у грекча, демотик ва иероглифли ёзувларда қайд этилган. Бу ёзувларда у иккита исмни — Клеопатра ва Юлий Цезардан туғилган ўғли Цезарионни ўқишга муваффақ бўлган. 1828 ва 1829 йилларда Мисрга саёҳати эса унинг ҳаётида туб бурилиш ясаган. Ёзувларни қидириб, у деярли бутун мамлакатни — Розетт, Қоҳирани айланиб чиққан, Луксор ва Карнак ибодатхоналарида бўлган.

    «Қайта қуришнинг сўнгги қурбони»: толиблар Нажибуллони қандай қатл этганди?

    1996 йилнинг 27 сентябрь куни «Толибон» ҳаракати Афғонистон пойтахти Кобулни деярли жангсиз эгаллаган эди. Улар кечаси БМТ ваколатхонаси биносига кириб, Афғонистон Демократик Республикаси (АФР)нинг сўнгги етакчиси Муҳаммад Нажибулло ҳамда унинг укаси Шоҳпур Аҳмадзойни қўлга олиб, у ердаги қолган афғонларни калтаклаганди. Орадан уч соат ўтгач, асирлар қатл этилган. Марҳум Нажибуллонинг жасади машинага боғланиб, президент саройи бўйлаб икки километр судралган, кейин эса дарвоза олдига осиб қўйилган. Собиқ президентинг ўғирланиши ва ҳеч қандай судсиз ўлдирилиши БМТ Бош Ассамблеяси ва қатор мусулмон давлатлар томонидан қораланган, бироқ акция раҳбари Нур Ҳакмал қуйидагича жавоб қайтарган: «Биз уни ўлдирдик, чунки у халқимиз қотили эди».

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Шундан кейин толиблар Афғонистон Ислом Амирлигига асос солинишини эълон қилди, назорати остидаги ҳудудларда шариат қонунларини жорий этиб, мамлакатни беш йил — АҚШ 2001 йил 11 сентябрдаги терактга жавобан террорчиларга қарши операция эълон қилгунга қадар бошқарди.

    Умуман олганда Афғонистонда фуқаролик уруши 1978 йилнинг 27 апрелида содир бўлган «Апрель инқилоби»дан буён тўхтамаган, ўшанда ҳарбий тўнатиш ортидан ҳукумат тепасига Нур Муҳаммад Таракий ва унинг ўринбосарлари — Бабрак Кармал ва Ҳафизилло Амин келган эди. Улар Афғонистондаги Халқ-демократик партиясининг турли фракцияси вакиллари бўлиб, уни Осиёдаги совет республикасига айлантириш ниятида эди.

    Амин ҳокимиятни 1979 йилнинг 16 сентябрдаи ўзидан олдинги раҳбар ва партия асосчиси Таракийни ўлдириб, кейин эгаллаган. Бунинг ортидан совет қўшинларини ёрдамга чақирган Амин катта хатога йўл қўйган эди: ҳаддан ташқари мустақил ва ҳокимиятга чанқоқ раҳбарга ишонмай, совет партияси раҳбарлари уни йўқ қилишга қарор қилган — заҳарлаш борасидаги муваффақиятсиз уринишидан сўнг, Совет махсус кучлари Амин саройига бостириб кирган, натижада кўплаб инсонлар, шу жумладан, Аминнинг ўзи ва икки ўғли қурбон бўлган. Оиланинг қолган аъзолари эса Таракийнинг оиласи билан қамоққа ташланган.

    Аминнинг ўрнига Москвадан транспорт самолёти билан келтирилган Бабрак Кармал тайинланган. Бундан қадар у юқори лавозимдан четлатилган ва даставвал Чехословакия элчиси этиб тайинланганди, 1978 йилнинг кузида эса ҳукуматга қарши фитнани ташкиллаштиришда айбланиб, мамлакатдан қочиб кетган.

    Бабрак Кармал ҳокимиятга Горбачев ва қайта қуриш келгунига қадар Афғонистонни бошқарган. 1986 йилнинг 4 майида Кармал «соғлиғи туфайли» бош котиб лавозимидан четлатилган ва қолган умрини Москвада ўтказган — у 1996 йилнинг 3 декабрида буйрак саратонидан вафот этган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Апрель воқеаларидан кейин Кобул университетида тиббий таълимни олган «доктор Нажибулло» Кобул партияси қўмитасини бошқарган, кейин эса Кармал билан бирга ҳокимиятдан четлатилган: 1978 йилнинг 28 июнида у Эронга элчи этиб тайинланган, октябрда эса ҳукуматга қарши фитнада айбланиб, фуқароликдан маҳрум этилган. Шунингдек, у совет қўшинлари Афғонистонга киритилгунга қадар Москвада яшириниб юрган. 1980 йилда мамлакатга қайтгач эса Афғонистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимига тайинланган.

    Афғонистон Демократик Республикаси раиси бўлган Нажибулло 1987 йилнинг 1 октябридан кейин ҳам деярли имконсиз ишни амалга оширган: совет қўшинлари олиб чиқиб кетилган бўлсада, ҳокимиятни ўз қолида ушлаб қолган. У 1990 йилнинг 6 мартида ўз мудофаа вазири Шоҳнавоз Танайнинг қуролли исёнини бостирган. Унинг ҳокимияти ҳатто 1992 йилнинг 1-янваида СССР тарқалгач, Россия Афғонистонга барча қуролланиш ва ўқ-дориларни етказиб беришни тўхтатиб, маслаҳатчиларини чақириб олганидан кейин ҳам бошқара олган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Бу вақт ичида Нажибулло миллий ярашув сиёсатини олиб боришга, сиёсий маҳбусларни озод қилишга, ўзаро ўт очишни тўхтатишга, музокаралар ўтказишга, коалиция ҳукуматига мухолифат вакилларини таклиф қилишга ва ниҳоят кўппартиявийлик тизимига ўтишга ҳаракат қилган. У Аҳмадшоҳ Масъуд, Жалолиддин Ҳаққоний ва Исмоил Хон каби дала қўмондонларини сиртдан афв этган, мамлакат номини Афғонистон Республикаси деб ўзгартирган, 1987 йилда конституцияни ўзгартириб, ундан социализм ва коммунизмга оид барча ҳаволалар олиб ташланган.

    Бироқ буларнинг барчаси энди етарли эмас эди: Покистон ва Эрондан кўплаб қочқинлар қайтиб келганига ва қуролли гуруҳларнинг бир қисми ҳукумат томонига ўтганига қарамай, мухолифатнинг асосий раҳбарлари ҳали ҳам ҳукуматнинг тинчлик ташаббусларини қатъият билан рад этарди.

    Нажибулло вазият устидан назоратни 1992 йилнинг 18 мартида истеъфога чиқишга тайёрлигини айтганида бой берди. Нажибулло келаётган душмандан БМТнинг Афғонистонга гуманитар ёрдамни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Бенон Севан кўмагида 16 апрель куни оиласи билан Кобулдан БМТ самолётида қочишга уринган. Бироқ унинг ўзи Абдурашид Дўстум бошчилигидаги Афғонистондаги ўзбеклар қаршилиги сабаб самолётга ўтира олмаган. Нажибулло укаси билан БМТнинг Кобулдаги қароргоҳига яширинишга мажбур бўлган. Ҳиндистон элчихонаси унга ёрдам беришдан бош тортган.

    28 апрель куни Аҳмадшоҳ Масъул қўшинлари Кобулга жангсиз кирган ва Reuters агентлиги Нажибуллони «қайта қуришнинг сўнгги қурбони» деб атаган. Шунга қарамай, у толиблар келгунига қадар тўрт йил яшаган ва интервьюлар берган, Питер Хопкиркнинг «Россияга қарши катта ўйин: Осиё синдроми» китобини пушту тилига таржима қилган.

    Кливленддаги экологик фалокат

    1986 йилнинг 27 сентябрь куни соат 13:50 ларда Кливлендда 1,5 миллионга яқин ҳаво шари чиқариб юборилиб, жаҳон рекорди ўрнатилган эди. Мазкур воқеа ташкилотчиси бўлган United Way кейинги бир неча соат, кунлар ва ҳафталар давомида ер тортишиш кучининг ўзгармас қоидасига ўз тажрибасида гувоҳ бўлган: кўтарилган ҳамма нарса, қулаши керак.

    Фото: Pikabu

    Фото: Pikabu

    Мазкур ҳолатда шарлар Бёрк-Лейкфронт аэропортига тушиб, учиш-қўниш йўлагини тўсиб қўяди. Медин округига тушган шарлар отларни қўрқитиб юборган ва натижада у ташкилотчиларни судга бериб, компенсация ундиришга муваффақ бўлган. Эрик кўлига тушган шарлар Соҳил хизмати вертолётига бедарак йўқолган икки балиқчини топишга халақит берган, кейинчалик уларнинг жасади топилганл марҳумлардан бирининг аёли судга бериб, ишни ютиб чиққан.

    1986 йилда ўтказилган Ҳаво шарлари фестивали — Balloontest’нинг мақсади хайрия маблағларини тўплаш ва бир вақтнинг ўзида ҳавога учирилган шарлар рекордини янгилаш эди. Бундан олдинги рекорд бир йил олдин Калифорнияда Disneyленднинг 30 йиллиги муносабати билан ўрнатилган.

    Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, United Way ташкилоти рекордни уриш мақсадида 1,5 миллион дона ҳаво шари сотиб олган. Аксига олиб, об-ҳаво ҳам уларга қарши ишлаган: тадбирнинг энг қизғин жойида ёмғир қуай бошлаган. Шамол ҳаво шарларини шимол томон учирган, ёмғир эса уларни сувга туширган.

    Фото: Pikabu

    Фото: Pikabu

    The Plain Dealer газетаси ушбу воқеани қуйидагича таърифлаган: «2,5 минг нафар талаба ва кўнгиллилар эрталабдан тўлдирган ҳаво шарларининг пластик контейлерлари майдоннинг жануби-ғарбий қисмини эгаллаб, турфа рангли улкан қуббани эслатарди. Бир неча сониядан кейин шарлар осмонга учирилди, улар бинони бутунлай тўсиб қўйди, кейин булутлар орасига учиб, рангли доғга айланди».

    29 сентябрь куни газета Соҳил хизмати икки кун олдин балиқ тутишга чиққан Раймон Бродерик ва Бернард Зулсерни қидириш ишларини тўхтатгани ҳақида ёзган. Уларнинг кемаси Эджуотер Паркнинг ғарбий қисмидан топилган. Соҳил хизматининг тахминича, кема тўлқинли сувда ағдарилиб кетган, балиқчилар эса сузиб чиқишга уринган, бироқ буни уддалай олмаган. Икки ҳафтадан кейин сув уларнинг жасадини қирғоққа чиқариб ташлаган.

    Бу вақтга келиб, Ҳаво шарлари фестивалининг асоратлари ҳақида кўплаб шикоятлар кела бошлаган. Хусусан, гелий газининг исроф қилиниши, аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги тўсиб қўйилгани…

    Ноябрь ойига келиб барча халқаро нашрлар бу ҳақида ёзишни бошлаган. Онтариолик Аллен Вудлифф исмли эркак сайр қилиб юриб, кўлда бир ёки икки эмас, бир дунё шарларга дуч келганини айтган: «Бу шарлар пластикдан қилинган, чиримайди: уларни олиб ташлаш учун яхшигина харажат кетади. Шунингдек, улар ёввойи ҳайвонларга зарар етказиши ҳам мумкин».

    Муаммолар шу билан тугамаган. 1987 йилнинг 4 сентябрь куни The Plain Dealer газетаси қуйидаги хабарни ёзган: «Кеча Монтвил шаҳрида яшовчи Луиза Новаковски 100 минг доллар компенсация олиш мақсадида United Way’ни судга берди. Унинг айтишича, фестиваль давомида учирилган шарлардан қўрқиб кетган араб отларига югуриб, жиддий жароҳат олган». Мазкур иш ошкор этилмаган ҳолда ҳал қилинган.

    Фото: Pikabu

    Фото: Pikabu

    Орадан бир йил ўтгач, юқоридаги фестивалга боғлиқ яна бир суд можароси оммага маълум бўлган. Бруклинлик аёлнинг маълум қилишича, Соҳил хизмати ходимлари унинг Эри кўлига чўкиб кетган турмуш ўртоғини қидиришда минглаб ҳаво шарлари сабаб қийинчиликка учраган. У тадбирни ташкиллаштирган компанияни судга бериб, 3,2 миллион доллар компенсация талаб қилган. Мазкур иш ҳам ошкор этилмаган шартлар асосида ёпиб юборилган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Ядровий урушнинг олдини олган СССР зобитига ҳайфсан берилиши, хотинидан қасос олиш учун самолётни унинг уйига урган учувчи, «Караван»даги қотиллик. Кун хронологиясида 26 сентябрь

    27.09.2022, 09:38   Изоҳ (0)   60673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ижевскдаги мактабда юз берган отишма қурбонлари сони 17 кишига етди

    27.09.2022, 09:23

    Япониянинг Россиядаги консули ҳибсга олинди

    27.09.2022, 00:31

    Финляндия ва Норвегия чегараларида рекорд даражадаги автомобиллар қайд этилди

    27.09.2022, 00:25

    Тюмен аэропортида эркакларнинг чет элга чиқишига чекловлар жорий этилди

    27.09.2022, 00:18

    Арманистон чегарадаги вазият туфайли КХШТ машғулотларида иштирок этишдан бош тортди

    27.09.2022, 00:09

    Чавушўғли: «Путин Эрдўғонга Украина билан янги шартлар бўйича музокара ўтказиш имконияти ҳақида гапирди»

    26.09.2022, 20:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда кучли ёмғир, шамол ва чақмоқ зарбалари оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди 

    Дунё | 23 май, 20:40

    Актёр Арнольд Шварценеггер 3 млн долларлик Bugatti Veyron’ини сотмоқда

    Шоу-бизнес | 23 май, 20:30

    Францияда фермер ўз еридан 4 млрд евролик олтин захирасини топди

    Дунё | 23 май, 20:20

    Тошкентда келинига шилқимлик қилган қайнотага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 23 май, 20:10

    Чўпонлар қазиб олган: Мудофаа вазирлиги металлоломда портлаган снаряд ҳақида маълумот берди 

    Ўзбекистон | 23 май, 19:55

    Мерилин Монро кўйлаги ва Да Винчи қўлёзмаси: ауксионларда сотилган дунёдаги энг қимматбаҳо буюмлар

    Лайфстайл | 23 май, 19:45

    Президент мактабларни битираётган йигит-қизларга табрик йўллади

    Ўзбекистон | 23 май, 19:43

    ЖССТ: Ғазодаги касалхоналарнинг камида 94 фоизи қисман ёки бутунлай вайрон қилинган

    Дунё | 23 май, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.