• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Грузия билан чегарага бронетранспортёр жойлаштирди

    Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Шимолий Осетияда Грузия билан чегарадаги «Верхний Ларс» чегара пунктига ҳарбий хизматчилар билан бирга бронетранспортёр (пиёда аскарларни олиб юриш ва разведка учун белгиланган зирҳли автомашина) жўнатди. Бу ҳақда «РБК» ФХХнинг Шимолий Осетия бўйича чегара бошқармасига таяниб хабар берди.

    «Бронетранспортёр у ёққа қараб йўл олди, лекин у блок-пост ўрнатиш учун бораётгани йўқ, бу, қўпол қилиб айтганда, ҳар қандай кутилмаган вазият учун захира, масалан, захирадаги ҳарбий хизматчилар ўтказиш пунктини ёриб ўтиб, чегара бўйича ҳеч қандай расмиятчиликларсиз мамлакатни тарк этмоқчи бўлиши билан боғлиқ ҳолатлар учун», — дея маълум қилишди чегара бошқармасидагилар ва ФХХ блок-постлар ўрнатмоқчи эмаслигини таъкидлади.

    «Назорат-ўтказиш пункти одатий режимда ишлаяпти, чақирув ёшидаги эркак фуқароларнинг мамлакатдан чиқиши бўйича ҳеч қандай чекловлар киритилгани йўқ», — дея қўшимча қилишди идорадагилар.

    Аскарларни ортиб олган бронетранспортёр етиб келгани ҳақида чегарада турган одамлар ҳам хабар берган ва чегара пунктида олинган видеоларни эълон қилган эди.

    Аввалроқ Россия-Грузия чегарасидаги «Верхний Ларс» ўтказиш пунктида автомобиллардан иборат катта тирбандлик туфайли, Россия фуқароларига чегарани пиёда кесиб ўтишга рухсат берилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

    ФХХнинг Шимолий Осетия бўйича чегара бошқармасианиқлик киритишича, россияликларга чегарани пиёда эмас, балки самокат ёки велосипедларда кесиб ўтишга рухсат берилган.

    «ТАСС» маълумотларига кўра, 26 сентябрь куни Россия ва Грузия чегарасида қарийб уч ярим мингта енгил автомобиль тўпланиб қолган. Гувоҳларнинг айтишича, тирбандлик 20 километрга чўзилиб кетган.

    Россияда нималар бўляпти?

    21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. «Ватанимиз, яхлитлигимизни ҳимоя қилиш учун қисман сафарбарликни қўллаб-қувватлаш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Россия раҳбари.

    Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, қисман сафарбарлик чоғида 300 минг захирадаги аскар чақирилади. Унинг сўзларига кўра, бу Россия сафарбарлик ресурсининг тахминан 1 фоизини ташкил қилади. Хизмат ўтаб бўлган, ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги ва жанговар тажрибага эга бўлганларгина чақирилади. Талабалар ва шошилинч хизмат ҳарбий хизматчилари сафарбар этилмайди, деган эди Шойгу.

    Армияга чақириладиган одамлар сони кўрсатилган банд сафарбарлик ҳақидаги фармонда махфийлаштириб қўйилган. «Новая газета. Европа» нашри хабарига кўра, ушбу бандда бир миллион киши армияга чақирилиши ҳақида айтилади. Meduza’нинг федерал вазирликлардан бирига яқин манбаси айтиб беришича, армияга 1,2 миллион кишини чақириш режалаштирилмоқда.

    Чақирув ёшидаги фуқаролар мамлакатни тарк этиши тақиқланмоқда

    Дастлаб Россия ҳудудларидаги ҳарбий комиссарлар сафарбарлик бўйича армияга чақирилиши керак бўлган одамларга ўз шаҳри ёки туманини тарк этишни тақиқлаганди, бироқ 23 сентябрга келиб, уларнинг буйруқларида Россиядан чиқиш кетишга нисбатан тақиқлар пайдо бўлди.

    Meduza манбалари маълум қилишича, ДХР, ЛХР ва Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятларидаги босиб олинган ҳудудларда «референдум» тугаганидан кейин сафарбарлик ёшидаги эркакларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқланиши кутилмоқда. Тақиқ 28 сентябрь куни киритилиши мумкин.

    Сафарбарлик ҳақида эълон қилинганидан кейин Россия ҳудудини 261 минг нафар эркак тарк этган.

    Мавзуга доир:

    • Финляндия ва Норвегия чегараларида рекорд даражадаги автомобиллар қайд этилди
    • Тюмен аэропортида эркакларнинг чет элга чиқишига чекловлар жорий этилди
    • Россияда чегарачилар фуқароларга мамлакатдан чиқишни тақиқлай бошлади

    27.09.2022, 10:17   Изоҳ (0)   17957
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади

    27.09.2022, 09:41

    Афғонистон президенти Нажибуллонинг ўлдирилиши, Розетт тошларини ўқишга муваффақ бўлган Шамполён ва Кливленддаги экологик фалокат. Кун хронологиясида 27 сентябрь

    27.09.2022, 09:38

    Ижевскдаги мактабда юз берган отишма қурбонлари сони 17 кишига етди

    27.09.2022, 09:23

    Япониянинг Россиядаги консули ҳибсга олинди

    27.09.2022, 00:31

    Финляндия ва Норвегия чегараларида рекорд даражадаги автомобиллар қайд этилди

    27.09.2022, 00:25

    Тюмен аэропортида эркакларнинг чет элга чиқишига чекловлар жорий этилди

    27.09.2022, 00:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.