Россия Федерал хавфсизлик хизмати Япониянинг Владивостокдаги бош консуллиги ходими Мотока Тацунори ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, консул «пул эвазига Россиянинг Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан бири билан ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари, Ғарб санкцияларининг Приморск ўлкасидаги иқтисодий вазиятга таъсири тўғрисидаги махфий маълумотни олаётганда ҳибсга олинган.
Тацунори persona non grata деб эълон қилинди. Япония эса дипломатик каналлар орқали норозилик билдирди, дейди Россия Федерал хавфсизлик хизмати.
Агентлик шунингдек, Тацунори сўроқ қилингани акс этган видеони ҳам эълон қилди. У Россия қонунчилигини бузганини «тушунганини» айтиб, махфий маълумотларни пул эвазига қўл киритишга ҳаракат қилганини тан олади.
Изоҳ (0)